• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Статистика ва Солиқ қўмиталари билан интеграция қилинган автоматлаштирилган «комплаeнс назорат» дастури орқали манфаатлар тўқнашувига чек қўйилмоқда

    Мамлакатимизда охирги беш йилда рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бунга асосий омил бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг барча соҳаларда рақамлаштиришга доир чиқарилаётган фармойиш ва қарорлари хизмат қилмоқда ва катта аҳамият касб этмоқда. Бугун рақамли Ўзбекистон, рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат, автоматлаштириш каби сўзларни кенг қўллай бошладик.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан соҳада коррупция ва талон-тарожликларни олдини олиш мақсадида, Молиявий ва комплаенс назорат департаменти ташкил этилиб, «комплаенс» тизими яратилди ҳамда ушбу давр мобайнида комплаенс соҳасида рақамлаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖда ҳам товар ва иш-хизматлар харидини амалга ошириш жараёнида харид қонунчилигига амал қилиш, унда белгиланган талаблар ва харидлар шаффофлигини таъминлаш, шунингдек коррупция хавф-хатарларини олдини олишга алоҳида эътибор берилиб келинмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ижро аппарати фаолият самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини (KPI) ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисидаги Жамият бошқарув қарори ҳамда 2020 йил 18 декабрда Жамият Бошқарув раиси томонидан берилган топшириқлари асосида автоматлаштирилган «комплаенс назорат» дастури яратилди.

    Айтиш жоизки, ушбу дастур ҳар бир ходимнинг кунлик қилаётган иши ва келгусидаги режаларини назоратда ушлаш, таҳлил қилиш ва натижада ходимнинг кўрсатган кўрсатгичига қараб муносиб рағбатлантиришга хизмат қилади.

    Комплаенс соҳасида рақамлаштиришнинг аҳамияти шундаки, рақамлаштириш орқали коррупцион хавф хатари юқори бўлган бўғинларда инсон омилини камайтиришга ва назорат жараёнини кучайтиришга эришилади.

    Жамиятдаги мавжуд «1C шартнома» ва «Personal.ung.uz» дастурлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат Статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси давлат Солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси билан «комплаенс назорат» дастурини интеграция қилиниб, манфаатлар тўқнашуви модули яратилди. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси орқали СТИР рақамлар ва корхоналар тўғрисидаги ҳамда Статистика қўмитасининг маълумотлар базаси орқали корхона ва ташкилотнинг бенифициари, таъсисчиси тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади.

    Ушбу модуль орқали ҳозирда «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан харид жараёнларига киришаётган контрагентларнинг аффилланганлик ҳолатларини аниқлаш автоматлаштирилди. Бунда харид жараёнида иштирок этаётган контрагентни, яъни фирма раҳбари ва таъсисчиси исми шарифларини, Жамиятнинг «Personal.ung.uz» дастурига жойланган барча тизимдаги ходимлар ва уларнинг яқин қариндошлари исм шарифлари билан боғлиқ ҳолатларни автомат аниқлаб бериш имконияти вужудга келди.

    Мисол тариқасида келтириш мумкинки, ходимнинг яқин қариндоши бирор фирма директори ёки хатто таъсисчиси бўлган ҳолда, «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан харид жараёнларини амалга оширмоқчи бўлаётган вақтда дастур «Personal.ung.uz» тизимидаги бир неча ўн минг исмлар орасидан Жамият ходимининг укаси эканлигини аниқлаб беради.

    Шунингдек, Манфаатлар туқнашувини олдини олиш мақсадида ишга кириш учун суҳбатга келаётган ходим тўғрисида маълумотлар комплаенс назорат дастури орқали, қариндош уруғлари ушбу ташкилотда бор-йўқлиги ўрганилиб, таҳлил қилинади. Агар тўғридан-тўғри манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган тақдирда, ушбу номзодга нисбатан Комплаенс назорат тизимининг масъуллари томонидан тегишли ҳулосалар берилади. Бу корхонанинг ИНН рақами ва раҳбарнинг исм шарифи орқали қидириш имкониятлари бўйича мисол.

    Бундан ташқари ташкилотнинг номи орқали Жамият ходимларининг ўзларининг муқаддам ишлаган ташкилотлари ва яқин қариндошларининг ишлаётган жойлари бўйича солиштириб, эҳтимоллик даражалари билан боғлиқлик бор ёки йўқлигини аниқлаш имкониятлари ҳам қўшилди.

    Юқоридаги комплаенс соҳасидаги рақамлаштириш ва назорат тадбирлари Жамиятнинг юқори ва қуйи бўғинлари ходимлари томонидан лавозим йўриқномасида юкланган вазифадан ташқари ўз манфаатлари йўлида бирор иш қилишдан олдин, ўйлаб кўришларини тақозо этади.

    Таъкидлаш керакки, ўтган даврда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги корхоналар фаолияти ўрганилиб, аниқланган молиявий камчиликлар ва талон-тарожлик ҳолатларини олдини олиш бўйича барча чоралар кўрилди ҳамда самарали натижаларга эришилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    01.11.2022, 17:00   Изоҳ (0)   7516
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда уч нафар фуқаро шифокорни калтаклади

    01.11.2022, 16:39

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна тушди

    01.11.2022, 16:23

    Бухорода қулаган бино қурилишида хавфсизлик талабларига риоя қилинмагани аниқланди

    01.11.2022, 16:21

    «Қисман мобилизация эълон қилинса, ватанни ташлаб кетаётган юз минглаб эркаклар ҳолати масалани жиддий эканини яна бир марта кўрсатяпти» — Иқбол Мирзо мактабларда

    01.11.2022, 15:52

    Германия бозорига кенг турдаги сифатли ва рақобатбардош Ўзбекистон маҳсулотлари етказиб берилиши кутилмоқда

    01.11.2022, 15:40

    Тошкентдаги мактабларда таркибида гиёҳванд моддалар бўлган сақич ва ширинликлар тарқатилаётгани айтилмоқда

    01.11.2022, 15:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.