Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида 2022 йилнинг октябрь ойида тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотларни эълон қилди.
Маълум қилинишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 25 800 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Самарқанд (23 700 сўм) ва Жиззах (22 000 сўмдан) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса доимгидек Наманган вилоятида — бир порцияси 15 000 сўмдан сотилган.
Қолган ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган бир порция паловнинг ўртача нархлари қуйидагича бўлган:
- Қорақалпоғистон — 18 000 сўм;
- Андижон вилояти — 20 800 сўм;
- Бухоро вилояти — 21 300 сўм;
- Қашқадарё вилояти — 20 300 сўм;
- Навоий вилояти — 19 000 сўм;
- Сурхондарё вилояти — 20 000 сўм;
- Сирдарё вилояти — 20 700 сўм;
- Тошкент вилояти — 21 500 сўм;
- Фарғона вилояти — 18 300 сўм;
- Хоразм вилояти — 21 000 сўм.
Изоҳ (0)