Тошкентдан Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрига авиақатновлар сони уч бараварга кўпаймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 31 октябрдан бошлаб Uzbekistan Airways ушбу шаҳарга парвозлар сонини оширади. Ҳар душанба, пайшанба ва шанба кунлари Шаржага саёҳат қилиш имкони мавжуд бўлади.
Маълумот учун, Шаржа — БААдаги учинчи йирик шаҳар. Шаржа амирлигининг маъмурий маркази. Аҳолиси – 1 миллион 396 минг 10 киши.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)