Россияда қисман сафарбарлик доирасидаги барча тадбирлар, шунингдек, чақирув қоғозларини тайёрлаш ва етказиб бериш тўхтатилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
«Фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ барча тадбирлар, хусусан, чақирув қоғозларини тайёрлаш ва етказиб бериш тўхтатилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидланшича, ҳарбий комиссарликларнинг Россия Қуролли кучларига ёллаш бўйича кейинги ишлари фақат шартнома бўйича кўнгиллилар ва ҳарбий хизматга номзодларни қабул қилиш йўли билан ташкил этилади. Яъни келгусида ҳарбий рўйхатга олиш комиссиялари ҳарбий хизматга фақат шартнома бўйича кўнгиллилар ва номзодларни қабул қилади.
Тегишли ҳисоботлар 1 ноябрга қадар тақдим этилиши кўрсатиб ўтилган.
Изоҳ (0)