Швейцарияда дунёдаги энг узун йўловчи поезди рекорди ўрнатилди, деб хабар бермоқда Euronews.
Узунлиги 2 километр бўлган поезд Ретия темир йўлининг энг хушманзара ҳудудларидан юриб ўтди. 2008 йилда ЮНЕСКО жаҳон мероси рўйхатига киритилган йўналиш 22 та туннель ва 48 та кўприкдан ўтади. Бутун йўл бир соатдан ортиқ вақтни олади.
25 та таркибни бирлаштириш ва жаҳон рекордини ўрнатиш орқали Ретия темир йўли раҳбарияти ўзининг 175 йиллигини нишонлашга ҳамда маҳаллий жамоатчилик ва хорижлик сайёҳлар эътиборини жалб этишга қарор қилди. Эксперимент муваффақиятга эришган деб топилиши учун асосий шарт таркибни бошқараётган машинистлар ҳаракатининг мутлақ синхронизациясидан иборат бўлди.
Поезднинг узунлиги энг узун қайрилма туннел — 680 метрлик Ландвассердан қарийб уч марта зиёдроқ бўлиб, таркибнинг у орқали ўтиши томошабинларни энг кўп завқлантирган нарса бўлди.
«Икки йил давом этган коронавирус пандемияси натижасида биз ўз айланмамизнинг 30 фоизини йўқотдик, шу сабабли дунёдаги одамларни ЮНЕСКО жаҳон меросига киритилган ажойиб йўналишимиз ҳақида хабардор қилиш учун муносиб воқеа яратишга уриндик», — деди Ретия темир йўли бош директори Ренато Фашиати.
Изоҳ (0)