Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Ургут туманида Lacetti ҳайдовчиси 4 нафар пиёдаларни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат 25 октябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Ургут тумани «Ғўс» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган. Ҳайдовчи А.О. бошқарувида бўлган Lacetti автомашинасини «Ғўс» маҳалласи йўналиши бўйича тезликни меъёридан ортиқ бошқариб бориб, ушбу йўлнинг қатнов қисмидан пиёда ҳаракатланиб кетаётган 4 нафар фуқароларни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида 2 нафар пиёда оғир тан жароҳати олиб Ургут туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган. 2 киши шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди