Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» форматидаги делегациялар раҳбарларининг мажлисида иштирок этди.
Давлат раҳбари ўз нутқида икки минтақа ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга чақирди.
«Европалик ҳамкорларни минтақамиз халқларининг ноёб тарихий мероси, бой маданияти ва анъаналари билан кенг таништириш мақсадида биз ноябрь ойининг иккинчи ярмида Парижнинг Лувр музейида йирик кўргазма ташкил этишни режалаштирганмиз.
Бундай тадбирларни ҳар йили – Европа давлатларининг пойтахтларида ва маданият марказларида ҳамкорликда ўтказиб бориш тарафдоримиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, давлат раҳбари туризм соҳасида йирик имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, келгуси йилда Хива шаҳрида ўтказиладиган «Европа Иттифоқи –Марказий Осиё» биринчи туризм форуми доирасида Европанинг етакчи операторлари эътиборига Умумий минтақавий туризм маҳсулотлари концепциясини тақдим этишни таклиф этди.
Изоҳ (0)