Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украиналик миллиардерлар Ринат Ахметов ва Вадим Новинскийга тегишли «Метинвест» гуруҳи Россия устидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.  

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Даъвогарнинг сўзларига кўра, ҳарбий амалиётлар давомида Россия Мариупол ва Украинанинг бошқа ҳудудларида холдинг мулкига зарар етказган. 

Компаниянинг таъкидлашича, яна ўнта «Метинвест» корхонаси қўшимча равишда Россияга қарши судга даъво қилади.

Ринат Ахметов Украинанинг энг бой одами ва Донецкнинг «Шахтёр» футбол клуби президенти ҳисобланади. У Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан бери бойлигини ярмидан кўпини йўқотган

Ахметов йил бошидан бери металлургия, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва оммавий ахборот воситаларининг бир қисмисиз қолди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украинанинг учта элчихонасига таҳдидли хатлар юборилган — Украина ташқи ишлар вазири
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь