Украиналик миллиардерлар Ринат Ахметов ва Вадим Новинскийга тегишли «Метинвест» гуруҳи Россия устидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Даъвогарнинг сўзларига кўра, ҳарбий амалиётлар давомида Россия Мариупол ва Украинанинг бошқа ҳудудларида холдинг мулкига зарар етказган.
Компаниянинг таъкидлашича, яна ўнта «Метинвест» корхонаси қўшимча равишда Россияга қарши судга даъво қилади.
Ринат Ахметов Украинанинг энг бой одами ва Донецкнинг «Шахтёр» футбол клуби президенти ҳисобланади. У Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан бери бойлигини ярмидан кўпини йўқотган.
Ахметов йил бошидан бери металлургия, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва оммавий ахборот воситаларининг бир қисмисиз қолди.
Изоҳ (0)