Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги офис ҳамда савдо шохобчалари кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга «Алоқабанк» томонидан жойлаштирилган. Ерга бўлган ҳуқуқ тури — ижара.
2019 йилда қурилган ушбу бино 5 қават ва 11 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,05 гектар. Бинонинг майдони — 1658 квадрат метр. Бинода, сув, электр таъминоти ва канализация тизими бор. Газ таъминоти эса йўлга қўйилмаган.
Лот изоҳида ёзилишича, бино ичидаги жиҳозлари билан бирга сотилади.
Аукционга қўйилган офис биносининг бошланғич баҳоси — 73,8 млрд сўм. Аризалар 25 ноябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентда Ҳамид Олимжон майдонидаги савдо дўкони аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)