Хитойда бизнес билан шуғулланувчи энг бой миллардерлар Си Цзиньпин ҳукумат устидан назоратни кучайтирганидан сўнг бозор инқирози туфайли 9 миллиард доллардан кўпроқ йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Tencent Holdings компаниясидан Понй Ма ва мамлакатнинг энг бой одами Чжунг Шаншан душанба куни Коммунистик партия раҳбариятидаги ўзгаришлардан сўнг ўз компаниялари акциялари тушиб кетгани сабабли 2 миллиард доллардан ортиқ йўқотди.
Си ўзининг энг яқин иттифоқчиларини раҳбарликка қўйгани Хитойнинг бойлик ва хусусий бизнесга қарши тазйиқлари давом этишига нисбатан хавотир уйғотади.
Гонконгда рўйхатга олинган мамлакат акцияларини кузатувчи индекс 1994 йилда ташкил этилганидан бери Коммунистик партиянинг ҳар қандай қурултойидан кўра кўпроқ тушиб кетди.
Дунёнинг 500 та энг бой одами орасида ўтган йил охирида бойлиги 1,1 триллион долларни ташкил этган 79 та хитойлик магнат бор эди. Жорий йилда эса бу рўйхатда 76 нафар хитойлик миллиардер бор. Уларнинг бойлиги ўтган йилга нисбатан кескин пасайиб 783 миллиард долларни ташкил этган.
Изоҳ (0)