Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида кўплаб фуқаролар навбатда тургани акс этган видео юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги ҳолат 24 октябрь, душанба куни содир бўлган. Ҳафтанинг биринчи куни ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш учун кўплаб фуқаролар мурожаат қилгани сабабли мана шундай навбат юзага келган.
«Ушбу вазият бошқарма раҳбарияти томонидан назоратга олинди ва қисқа вақтда муаммо бартараф этилди. Ҳозирда рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида фуқаролар учун бундай ноқулайлик мавжуд эмас. Юзага келган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраб қоламиз», — дейилади расмий хабарда.
Изоҳ (0)