АҚШнинг Yum! Brends компанияси Россиядаги бизнесини, жумладан, 70 та KFC ресторани ва бренднинг асосий франшизасини маҳаллий ҳамкорга ўтказиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Ресторан тармоқлари Константин Котов ва Андрей Осколковга тегишли Food service компаниялар гуруҳининг франшизасига айланади.
Транзакцияни якунлаш назорат қилувчи ва давлат органлари ҳамда томонлар билан келишилган ҳолда бошқа шартлар асосида амалга оширилади, — дейилади компания хабарида.
Битим иштирокчилари нафақат муассасаларни ребрендинг қилиш, балки компаниянинг Россиядаги иш жойларини сақлаб қолишга ҳам келишиб олган.
Битим миқдори ошкор этилмаган. У якунлангач, бренднинг америкалик эгалари Россия бозорини тарк этади.
Компания аввалроқ мамлакатдаги барча Pizza Hut франшиза активларига эгалик ҳуқуқи маҳаллий операторга ўтказилиши якунлангани ҳақида эълон қилган эди.
Изоҳ (0)