Uzbekistan Airways’нинг Санкт-Петербургдан Фарғонага учаётган самолёти Наманганга йўналтирилди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского неба» Telegram-канали хабар қилди.
Маълум қилинишича, HY-636 йўловчи рейси ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш чегараси 900 метргача чеклангани, булутли ҳаво) туфайли Фарғона аэропортига қўна олмаган ва Наманган заҳира аэропортига йўналтирилган.
Flightradar24 маълумотларига кўра, 25 октябрь куни соат 08:20 ларда самолёт белгиланган манзил — Фарғонага аэропортига етиб келган.
Изоҳ (0)