Қамчиқ довонининг Наманган вилояти Поп туманидан ўтган қисмида дори воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 23 октябрь куни соат 10:30 ларда Водий—Тошкент йўналиши бўйлаб Қамчиқ довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи И.Э. (1996 йилда туғилган) бошқарувидаги Lada Vesta автомобили ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилган. Натижада машинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, чет давлатда ишлаб чиқарилган 119 хил турдаги дори-дармон маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган дори воситалари Поп тумани Давлат солиқ инспекциясига топширилган.
Изоҳ (0)