Унаи Эмери «Астон Вилла»нинг бош мураббийига айланди.
50 ёшли мутахассис 1 ноябрь кунидан бошлаб, расмий иш фаолиятини бошлайди. Шунга қадар мураббийнинг Англияда ишлашига рухсатнома тайёр бўлиши лозим.
Эмери йилига 7 миллион евро маош олиши белгиланган.
Испаниялик мутахассис бунга қадар «Вильярреал»ни бошқариб келаётган эди. Испан жамоаси билан 2021 йилда Европа Лигасида зафар қучган. Эмери 2018 йилдан 2019 йилгача Англияда «Арсенал» бош мураббийи сифатида ишлаган.
«Астон Вилла» АПЛда ортда қолган 12 турдан сўнг 12 очко билан 14-поғонада бормоқда.
Изоҳ (0)