Абу-Дабида (БАА) ўтган UFC 280 мусобақаси вақтида жанжаллашиб кетган Ҳамзат Чимаев ва Абубакар Нурмагомедов ярашиб олди.
Жанжал содир бўлган куннинг эртасига Чимаев Ҳабиб Нурмагомедов бошчилигидаги жамоа билан кўришган. Россиялик собиқ чемпион жангчилар ярашиб олгани ва бундай ҳолат ортиқ қайтарилмаслигини айтган.
Бу ҳақида барча ОАВ ёзмоқда, бизга ҳам кўп ёзишди. Ҳатто Ислом Махачевнинг тарихий ғалабаси ҳам иккинчи даражага тушиб қолди. Бу ерга йиғилиб, қардошлар билан гаплашиб олдик. Бир-биримиздан кечирим сўрадик. Келажакда фақат яхши кунларда кўришиш насиб қилсин, — дейди Ҳабиб.
Бу масалага Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам тўхталди.
«Ҳамзат Чимаев ва Абубакар Нурмагомедов ўртасида ҳеч қандай тортишув йўқ. Бунга шахсан ўзим амин бўлдим. Бундан катта муаммо ясаманг. Бунақаси бўлиб туради, ҳатто ака-укалар орасида ҳам», — дейди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев ва Нурмагомедов UFC 280 асосий жанги якунланганидан кейин трибунада ўзаро тортишиб кетганди.
Мусобақаларда Швеция номидан иштирок этадиган Чимаев Чеченистонда туғилган. Абубакар эса доғистонлик ҳисобланади.
Изоҳ (0)