Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи доирасида икки томонлама Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, икки мамлакат Энергетика вазирликлари ўртасида электр энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро Англашув меморандуми имзоланган.
Мазкур ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- томонлар икки давлат ўртасида электр энергияси савдосини ривожлантириш ва унинг бошқа давлатларга транзитини йўлга қўйишда ҳамкорлик қилиш;
- ўзаро манфаатли шартлар асосида электр энергияси етказиб бериш бўйича амалдаги шартномалар амал қилиш муддатини узайтириш;
- электр энергияси савдоси ҳажмини ошириш;
- энергетика объектларини таъмирлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш;
- объектларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш каби мақсадларни назарда тутади.
Изоҳ (0)