• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент метрополитенида сумкасида бомба борлигини айтиб ҳазиллашган қиз 5 суткага қамалди

    Тошкент метрополитенида сумкасида бомба борлигини маълум қилган 19 ёшли қиз ушлангани ҳақида хабар берилганди. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, қиз 5 суткага қамалди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ҳасан Ҳайдаровнинг нашрга маълум қилишича, шаҳар Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг қарори билан Н.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 199-моддаси (махсус хизматларни қасддан алдаб чақириш) билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда БҲМнинг 1 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

    Ўзи нима бўлганди?

    Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» бекатида 22 октябрь куни 19 ёшли қиз сумкасини текширтираётган пайтда унинг ичида бомба борлигини маълум қилган.

    2003 йилда туғилган қиз автоматик ўтказиш пунктида ўз хизмат вазифаларини бажараётган ходим томонидан тўхтатилган. Н.С. исмли қиздан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими сумкани кўрсатишни сўраганида қиз сумкасида бомба борлигини айтган.

    Кўрсатмага кўра, ходимлар зудлик билан яқин атрофдаги ҳудудни ўраб олган ва воқеа ҳақида навбатчилик бўлимига хабар берилган. Шундан сўнг воқеа жойига Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси гуруҳи етиб келган. Қиз ҳам вақтинча ҳибсга олинган.

    Сумкани кўздан кечириш чоғида ундан портловчи мослама топилмаган. Шундан сўнг далолатнома тузилган. Ходим қиздан нима учун сумкасида бомба борлигини айтганини сўраганида Н.С. унинг кайфияти яхши бўлгани ва шу тарзда ҳазил қилишга қарор қилганини айтган. Қиз пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани 3-ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

    Фаоллар нима дейди?

    Журналист Азиза Қурбонова воқеа юзасидан «5 сутка…?!» сарлавҳали пост қолдирди ва ўзи билан боғлиқ ҳикоя билан ўртоқлашди.

    7-синфдан 11-синфгача Чилонзор бекатидан то Буюк ипак йўлигача ҳар куни икки маҳал метрода қатнаганман. Кейин факультет ва ТВ ўртасида ҳам борди-келдим метро орқали бўлган. Бу 2000-2008 йиллардаги гап; у пайтда метрода, вагонларда — ҳамма ерда ҳозиргидек рекламалару ялтир-юлтурлар эмас, «Огоҳ бўлинг, огоҳ бўлинг» деган хавотирли ёзувлар ёпиштирилган бўларди.

    Ўзимиз ҳам метрони қандайдир ўта муҳим объектлигини ҳис қилардик ва ҳар куни «попкангни оч, сумкангни кўрсат» деган гап-сўзни кутмай, тугунимизни очиб кўрсатардик.

    Аллақайси йили, каттароқ синфда ўқиб юрганимда текшир-текширдан зерикиб кетибманми, ҳар куни юзи таниш бўлиб кетган милиционер амакига ҳазиллашибман: «шу кичкина сумкамнинг нимасини кўрасизлар, бомба олиб юрармидим, турникет қилиб қўйса бўлмайдими?»

    Милиционер амакининг қошлари чимирилиб, «қани, бомба деганинг учун ҳам сумкани оч» деб, китобларимни варақлаганча яхшилаб текширишни бошлаган. Ҳатто кундалигимни очиб, кимлигим ва баҳоларимни кўрган ва кейин индамай… ўтказиб юборган… Ўшанда роса қўрққанман ва кейинги сафар ортиқча гапирмай, индамай сумкани очиб кўрсатишда давом этганман.

    Ҳатто ўша бутун мамлакатда «Огоҳ бўлинг!» шарпалари кезиб юрганда, тинчлик энг катта неъмат эканлиги уқтирилган замонда ҳам мени ҳеч ким 5 суткага қамамаган эди…

    Бу ерда эса 19 ёшли қиз кайфияти яхшилиги учун ҳазиллашган экан… 5 сутка қамоқ ва 1 БҲМ жарима беришибди.

    Очиғи, нимадир дейишга ҳайронман. Албатта, хавфсизлик жиддий масала. Балки ҳазиллашувчилар кўпайиб кетмаслиги учун ибрат кўрсатмоқчи бўлишгандир. Ким билсин. Қандайдир шу ерда «жазо қонуний бўлиши мумкин, лекин адолатли бўлмаслиги мумкин» деган гапни хулоса қилгим келди, — деб ёзади журналист.

    25.10.2022, 17:30   Изоҳ (0)   16166
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Таиланддан автомобиль ва халқ табобати маҳсулотлари сотиб олишни йўлга қўймоқчи

    25.10.2022, 17:25

    Жами 103 минг доллар: Урганчда ҳоким ўринбосари ва марказ мутахассиси пора билан ушланди

    25.10.2022, 17:19

    «Боғчада ҳар 75 болага 1 нафар олий маълумотли тарбиячи тўғри келяпти» — Алишер Қодиров таълим-тарбия тизимидаги муаммолар ҳақида

    25.10.2022, 17:15

    «Пули йўқ одам кўр бўлиб қолмаслиги керак» — кўз шифокори Ҳикматулло Содиқов билан суҳбат (видео)

    25.10.2022, 17:12

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда 5 та йўналишда эришилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди

    25.10.2022, 17:09

    Ўзбекистонда 9 ойда 1629 ўринга мўлжалланган касалхоналар ишга туширилди

    25.10.2022, 17:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.