Президент матбуот котиби Дмитрий Песков Россия мамлакатни тарк этган ёки «хорижий агент» деб эълон қилинган маданият арбобларининг асарларини тақиқламаслигини маълум қилди, деб хабар беради Meduza.
«Россия Федерациясидан чиқиб кетган маданият арбобларининг чиқишлари, санъат асарларини тақиқлаш умумий тенденцияси йўқ», — деди Песков.
Журналистларнинг ёзувчи Борис Акунин номи театр афишаларидан олиб ташланганини ва «хорижий агентлар» деб эълон қилинган муаллифларнинг китоблари кутубхоналардаги кўзга ташланувчи жавонлардан олиб ташланганини кўриб чиқиш мумкинми, деган саволга Песков «бу умумий эмас, айни ўша жой учун шундай, ҳар бир аниқ ҳолатни алоҳида тушуниш керак» деб жавоб берди Шунингдек, у бундай тенденция «бўлиши мумкин эмас» ва «бу вазият учун деярли ҳеч қандай сабаб йўқ» деб қўшимча қилди.
Аввалроқ Москва кутубхонасида «хорижий агент»ларнинг китобларини кўринадиган жойга қўйиш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)