Россиялик таниқли журналист Олга Романова ўз Telegram канали орқали мамлакат ФХХга алоқадор янги буйруқни улашди ва ундан ҳайратланганини билдирди.
«Қаранг, қандай қизиқ буйруқ. Ўқишни истамасангиз, ундан хулоса қуйидагича: агар сиз тожик, қирғиз ёки ўзбек бўлсангиз, эҳтимол сиз жосуссиз ва НАТО томонидан ёллангансиз. Биз рейд ўтказиб, буни аниқлаймиз. Ва бу ерда фильтрлаш лагерлари ишга тушади. Аммо сиз уни четлаб ўтишингиз мумкин, фақатгина урушга бориш учун рўйхатдан ўтиш орқали. Шунингдек, иккита махфий пункт, бу ерда эса ҳар қандай фантазия чалкашиб кетади», — дейди журналист.
Аввалроқ Романованинг Ўзбекистон, Беларусь, Қирғизистон, Озарбайжон фуқароларининг ҳам урушга олиб кетилаётгани ҳақида гапиргани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)