АҚШ президенти Жо Байден Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс истеъфога чиққанидан кейин ҳам Вашингтон Британия билан яқин ҳамкорликни давом эттиришини айтди.
«Бош вазир Лиз Трассга ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдираман», — деб ёзди Байден Twitter’да.
«Буюк Британия ҳукумати билан яқин ҳамкорликни давом эттирамиз ва мамлакатларимиз дуч келадиган глобал муаммоларга қарши бирга курашамиз», — дея қўшимча қилган АҚШ президенти.
Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Буюк Британия қисқа фурсатда сиёсий барқарорликни тиклай олишига умид билдирди.
«Мен Буюк Британия имкон қадар тезроқ барқарорлик топиб, олдинга юришда давом этишини истардим», — деди Франция раҳбари Брюсселдаги ЕИ саммитида.
20 октябрь куни Трасс Консервативлар партияси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишини эълон қилди, бу эса унинг бош вазир лавозимидан кетишини англатади. Трасснинг сўзларига кўра, консерваторларнинг янги етакчисини сайлаш келаси ҳафта охирида бўлиб ўтади. Кейинроқ Британия Консерваторлари партиясининг Жамоатлар палатасида етакчилари сайловлар 28 октябргача бўлиб ўтишини таъкидлади.
Изоҳ (0)