Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Пентагон раҳбари Ллойд Остин телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Meduza.
Бу икки давлат мудофаа вазирларининг Украинадаги уруш бошланганидан буён иккинчи ва май ойидан бери биринчи музокарасидир.
Россия Мудофаа вазирлиги май ойидаги суҳбатнинг «Америка томоннинг ташаббуси билан» бўлиб ўтганини таъкидлаган эди. 21 октябрда эса Россия ҳарбий департаменти музокаралар кимнинг ташаббуси билан ўтказилганига аниқлик киритмади.
Май ойидаги суҳбатда Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирган эди.
Изоҳ (0)