Таъмирлаш ишлари туфайли 21 октябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод ва Яшнобод туманларининг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Юнусобод тумани Тикланиш кўчасида жойлашган газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу сабабли 21 октябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тикланиш 9-10-11 тор кўчаларидаги 96 та ҳовли хонадонда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, Яшнобод тумани Маҳзуна кўчасида жойлашган газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилганлиги сабабли 21 октябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар ушбу кўчадаги 16 та ҳовли хонадонда ҳамда 9 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтичалик тўхтатилади.
«Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўрайди, — дейилади огоҳлантириш хабарида.Мавзуга доир: Тошкентдаги 3 та туманнинг баъзи ҳудудлари 14 октябрда вақтинча газсиз қолади (рўйхат)
Изоҳ (0)