Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 20 октябрь куни расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бўлажак олий даражадаги музокаралар чоғида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади. Саммит якунида устувор йўналишлар бўйича ўндан зиёд ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, Ашхобод шаҳрида «Тошкент» боғининг очилиши, «Хоразм—Тошовуз» чегараолди савдо маркази қурилишининг бошланиши ҳам ташрифнинг муҳим воқеалари бўлади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)