Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги чиқиндиларни қайта ишлаш заводида 20 октябрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:04 да Бектемир тумани Ҳусайн Байқаро кўчасида жойлашган «Сувмаш» чиқиндиларни қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:08 да етиб бориб, ёнғин соат 18:26 да қуршаб олинган ва соат 18:38 да ёнғин батамом ўчирилган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)