Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 19 октябрь тунда Арманистон қуролли кучлари Озарбайжон армиясининг чегарадаги позицияларини вақти-вақти билан ўққа тутгани ҳақида хабар берди, деб ёзади «Интерфакс».
«19 октябрь куни соат 22:35 дан 20 октябрь соат 00:25 га қадар Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Басаркечар вилоятининг Гунешли, Юхара Шўржа ва Юхара Загала аҳоли пунктлари йўналишидаги (Озарбайжон ва Арманистон чегараси) позицияларидан Арманистон вақти-вақти билан Дашкесан туманидаги Астаф ва Калбажардаги Моллабайрамли аҳоли пунктлари йўналишида жойлаштирилган қўшинларимиз позицияларини ўққа тутди», — дейилади хабарда.
Озарбайжон ҳарбийлари «адекват жавоб чораларини кўрди», дея қўшимча қилди агентлик.
Арманистон Мудофаа вазирлиги эса аксинча, ўққа тутишлар Озарбайжон томонидан амалга оширилганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)