• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Кўп пул топиш ёки харидларни камайтириш керак. Мен ҳозирча иккинчисини танлаганман». Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова билан суҳбат

    «Зумрад ва Қиммат», «Бегуноҳ» фильмлари, «Меҳмонжонлардан айланай», «Қадам» сериалидаги ва театрдаги бир қанча ижролари билан томошабинлар эътиборига тушган Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Нодира Маҳмудова «Shok.uz»  YouTube-каналига берган интервьюсида бир фильмда хонанда Шаҳзодани ургани ва ҳақоратлагани, театрда, институтда қанча ойлик олиши, тўртта оиласи борлиги ҳақида тарқалган миш-мишларга жавоби, «Спитамен» театрида рол ўйнаётган вақтда қўлини қилич кесиб кетгани, «конфеткалар» билан ишлашда қийналиши ва ҳаётида нима армон бўлиб қолгани ҳақида гапирди.

    «Рақсга тушишнинг уятли жойи йўқ»

    Мен диско-клубга тез-тез бориб турардим бир пайтлар. Ҳозир охирги марта қачон борганимни эслай олмайман. Рақсга тушишни яхши кўраман. Ҳозир талабаларим йиғилишса, бирга бораман. Уни диско-клуб деб айта олмайман, кафе ёки ресторан бўлади. Умуман, овқатланишга борганда ҳам стол атрофида ўтириб, тўйиб овқат еб, қайтиб келиш хоҳламайман. Овқат егандан кейин қимирлаш керак, рақсга тушишнинг уятли жойи йўқ.

    Нодира Маҳмудова бир фильмда роли сабаб Шаҳзодани ургани ва ҳақоратлагани ҳақида 

    Шаҳзода ҳаётда жуда ҳам ақлли, маданиятли, одобли ва ажойиб қиз. Унга қўл кўтариш у ёқда турсин, қаттиқ гапиргингиз ҳам келмайди. Бироқ кинода мен актрисаман, кимнингдир топшириғини бажараман, режиссёр шунақа топшириқ берган, шу ерда урасиз деган, урганман. Бу топшириқ, биз шуни бажарганмиз, холос. Зилолага шу ерда йиғлайсан деган, йиғлаган. У ерда ўзингиз хоҳлаганингиздек қила олмайсиз, фильм анча йил олдин олинган. У пайтда сценарийдан чиқиб кетилмас эди, у биздан олдин ақлли инсонларнинг тасдиғидан ўтар эди.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Ҳар битта сўзларига эътибор беришарди, ортиқча, цензурали сўзларни олиб ташлашар эди. Қолганини, нима ёзилган бўлса, шуни гапирганман. Мен қайсидир актёрни партнёри кутилмаганда импровизация қилиб уришини актёрлик этикасидан жуда узоқда деб биламан. Бу нотўғри, кутилмаганда кимнидир уриш хато, бу ҳолат унга ёқмаслиги, жони оғриши мумкин. Саҳнада уришиш, бошқа нарсаларнинг ҳаммаси аяган ҳолда қилинади. Итариб юборилса ҳам, секин итарилади, ўзи шунақа қаттиқ итаргандек йиқилиб тушиши мумкин.

    Кинода унақа эмас, ҳамма нарса табиий бўлиши керак. Ҳаётда унақа эмасман, ўша пайтда шунақа топшириқ бўлган. Кинодаги образим бир умр бахтини топмаган, аламзада, ўлиб кетган хотинини яхши кўрган инсон билан бирга яшаган, аёл сифатида унинг боласига қараш, ишларини қилиб, йиғилиб қолган аёлнинг алами ҳақида. Менга шунақа таклиф бўлган, қабул қилганман. Суратга олиш жараёнларидан кейин Шаҳзодадан узр сўраганман, у ҳечқиси йўқ деб айтган. Бу унинг биринчи марта кинога тушиши эмас эди.

    «Тўйимизга 35 йил бўлди»

    Менда ҳамма нарса биттадан. Бутун умрим давомида битта ишхонам, битта турмуш ўртоғим, 26 сентябрда улар билан тўйимизга 35 йил бўлди, битта ўғлим, битта келиним, битта неварам бор. Яхши нарса кўп бўлмайди деб, ҳаммасини битта-биттадан қиламан.

    Фото: Instagram /@nodira_maxmudova_official

    Фото: Instagram /@nodira_maxmudova_official

    Нодира Маҳмудова институт ва театрдан қанча ойлик олиши ҳақида

    Институтда мен шартнома бўйича, ярим ставкада ишлайман. Ҳозирча катта ўқитувчиман, янги ўқув йилидан доцентликка ўтяпман. Шу пайтгача икки миллион ойлик оламан, театрда эса беш миллион ойлик оламан. Битта ақлли инсон айтган экан, ёки кўп топишинг керак, ёки харидларингни камайтиришинг керак деб. Мен иккинчи йўлни танлаганман.

    «Яна битта қадам қўйсам, пастга тушиб кетардим»

    «Қирол Лир» спектаклида саҳна очилиб, полнинг тагидан чиқадиган жой бор. Шунақа саҳна бор эди, полнинг тагидан чиқар эдик. Саҳнада кўзга чироқ тушган вақтда ҳеч нарса кўринмайди, мен ҳам гапириб юриб келаётган эдим. «Яма» очиқ тургани эсимда йўқ, уни кўрганим ҳам йўқ. Кейин зал хавотирли, шубҳали жимжитлик бўлиб қолди. Нимага бунақа жим бўлиб қолишди, деб ўйладим. Лекин гапираётган пайтимда унақа жим бўлиб қолиш керак эмасди. Кейин кўзимнинг қири билан пастга қарасам, «яма»нинг четида турган эканман.

    Пастга тушиб кетмаганман, «яма»нинг четида турибман. Яна битта қадам қўйсам, пастга тушиб кетардим. Одамларнинг жим бўлиб қолгани шубҳали бўлди, оёғим тагига қарасам, ҳаттоки туфлимнинг учи ҳавода турибди. Яна юришим керак эди, залдаги ҳолатдан сезиб қолганман. Актёр кўп саҳнага чиқса, саҳнани яхши билиб қолади.

    Фото: Instagram /@nodira_maxmudova_official

    Фото: Instagram /@nodira_maxmudova_official

    «Қилич қўлимни тирс-тирс қилиб йиртиб кетди» 

    Учқун Тиллаев билан «Спитамен» спектаклида рол ўйнаётган вақтимда қўлимни қилич кесиб кетган. Қилич алуминийдан қилинган эди, барибир бир-бирига урилган, металлдан қилинган. Кейин бир-бирига урилгандан у аррага ўхшаб қолган, шунақа жойи бор эди, мен қилични тиғи томондан ушлаб берардим, Учқун ҳеч қачон қўлимдан тортиб олмаган эди, ўшанда нимадир бўлди-ю, қўлимни очишга улгурмасимдан тортиб олди. Кейин қўлимни тирс-тирс қилиб йиртиб кетди. Қўлимда ҳар доим қизил шарф юрар эди, шарфни у қўлимдан бу қўлимга олдим.

    Кейин саҳнадан чиқиш пайти бор эди, сезяпман, шифонли шарф сув олмайди, ҳўл бўла бошлади. Қон чиқаётганини, ҳали ҳам тўхтамаганини сездим ва гапириб-гапириб чиқиб кетдим. Кейин костюмчиларнинг олдига бордим, кийим алмаштириш керак эди, шарфни олдим. Эгнимда оқ кўйлак бор эди, яхши ҳам шарф қизил эди. Костюмеримиз қонми, деб қўрқиб кетган. Чандиқ бўлиб тузалган. Учқуннинг ўзи ҳам буни сезмаган, унга айтсам, ўзи ҳам ҳайрон қолган. Бунақа вазиятлар бўлиб туради.

    Фото: Instagram /@nodira_maxmudova_official

    Фото: Instagram /@nodira_maxmudova_official

    «Ҳозир режиссёрлар профессионалларни йиғишга ҳаракат қилади»

    «Конфетка»лар билан ишлашда қийналганман. Рол шунақа нарса, ҳамма нарса битта инсонга боғлиқ эмас. Биз институтда ўқиган вақтимизда партнёрга ишлашни ўргатишган. Бу образга боғлаб айтганда, теннис ўйнагандек гап. Партнёрга тўпни оца, у ўшани қайтариб бериши керак. Бир инсон тўпни оца-да, наригиси ўйнай олмаса, ўйин бузилади. Нима бўлаётганини инсон тушунмай қолади. Кинода ҳам бир актёр ҳолатни беради, бошқаси уни ортиқчаси билан қайтаради.

    Берса-ю, қайтмаса, бу профессионал актёр учун жуда қийин ҳолат, ёки кўзига қараб гапирганда кўзи ўлик бўлади. Бир пайтлар бу нарса жуда кўп эди, ҳозир сал бўлса ҳам, камайди. Ижтимоий тармоқларда актёрлар актёрлигини қилсин, бошқа одамлар ўйнамасин, деб кўп гапиришяпти. Ҳозир режиссёрлар аксинча, профессионалларни йиғишга ҳаракат қилади.

    Нодира Маҳмудова ҳаётидаги армони ҳақида

    Дадам инфаркт бўлди, уч мартадан кейин юрак бардош бермайди. Менга оғирлашиб қолди, деб қўнғироқ қилишди. Ўша пайтда ҳам институтда дарсда ўтирган эдим, жадвалга қарасам, эртаси куни спектаклим бор экан, дублёрим йўқ эди. Кейин қўнғироқ қилиб, ўзгартирса бўладими, мен дарҳол кетишим керак, деб сўрадим.

    Ўша куни эса биз чет элликларга ўйнашимиз керак экан, уни ўзгартириб бўлмайди, ўзгартириш муаммо бўлади. Эртаси куни кечқурун қолдим, ўйнамасдан кета олмас эдим. Спектакльдан кейин эрталаб йўлга чиқиб кетдим. Бордим, ётган эдилар, олдиларида ўтириб қайтиб келдим, чунки индинга яна спектаклим бор эди. Ўша пайтда спектакллар кўп бўлар эди. Яхши бўлиб оёққа туриб кетдилар, адашмасам, сентябрь ёки октябрь ойи эди.

    Қишда йўллар ёпиқ бўлади, юрилмайди. Баҳор келди, март, апрель, телефонда гаплашиб тургандим, аҳволлари яхши эди. Майга ўтгандан кейин бирдан таътилга бораман, икки-уч кунга эмас, икки-уч ҳафта туриб келаман, дедим. 2013 йилнинг 9 майида спектаклда рол ўйнаб турибман, синглим йиғлаб, дадам ўтиб қолдилар, деб телефон қилди.

    Яна битта саҳнам бор эди, саҳнага чиқдим, спектакль тугагандан кейин дадам ўтиб қолдилар, мен кетаман дедим. Лекин нимага йўл очилгандан кейин бормадим, деб ўйладим. Майли, мартда сел келиб, йўллар яхши бўлмайди, нимага апрелда бормадим, дедим.

    Бандман, имтиҳон яқин, лекин факт — мен бора олмадим. Кейинчалик ўзимни койидим, бора олмадим деб. Оёққа туриб кетдилар, ҳали яшайдилар, деб ўйладим. Ўша охирги гаплашганимизда мен машина ҳайдашга ўқиётган эдим, уларга мен ҳали сизни машинамда айлантириб юраман, деб гапирдим.

    Кейин эса жанозаларига машинада бордим. Шу нарсани амалга оширолмадим. Буни хато деб инобатга оладиган бўлсак, мен шароитдан устун кела олмадим. Ишга қўл силтаб, уч кунга ҳам борсам бўларди-ку, дедим. Афсусландим, нотўғри деб ҳисобладим, қийналдим.

    20.10.2022, 16:47   Изоҳ (0)   18352
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик актриса Анна Большова машинасида уриб юборган аёл касалхонада вафот этди

    20.10.2022, 15:33

    Дэниэл Редклифф «Гарри Поттер» фильмида супургида учиш қўрқувини Камерон Диаснинг сурати ёрдамида енгган

    20.10.2022, 14:53

    Голливуд актрисалари фильмдаги қаҳрамонлари билан бир хил ёшда қандай кўринишда бўлган? (фото)

    20.10.2022, 13:03

    Ролини мукаммал ўйнаш ва томошабинларни хурсанд қилиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлган актёр ва актрисалар (фото)

    20.10.2022, 10:50

    Instagram: Дилсўз ва Фаррух Раимов ярашиб олди, Дубайда орзуси ушалган сариқ бола, Самарқанддаги тўйда устидан пул сочилган Асилбек

    19.10.2022, 22:56

    Машҳур фильмлардаги қаҳрамонларига умуман мос тушмаган актёр ва актрисалар (фото)

    19.10.2022, 19:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.