Баъзи Европа Иттифоқи давлатлари Украина атрофидаги вазият туфайли Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилар экан, улар учун фойдали бўлган соҳалардаги чекловларга рози эмас. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, Бельгия янги санкциялар доирасида Россия олмосларига нисбатан чекловлар жорий этилишига қарши бўлмоқда.
Греция Россия нефтини ташиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда, Франция ва бошқа баъзи Европа Иттифоқи давлатлари Россия ядро ёнилғисини импорт қилишда давом этмоқчи.
Қайд этилишича, Россия олмослари билан савдо ҳажми қарийб 1,8 миллиард доллар, уран бўйича эса тахминан 200 миллион долларга баҳоланмоқда.
Октябрь ойи бошида Евроиттифоқ Россия таркибига тўрт субъектнинг қўшилиши муносабати билан Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини киритди.
Янги пакет Россия нефть нархлари ва савдони чеклаш чоралари учун 7 миллиард евро миқдоридаги чегаравий қонунчилик базасини ўз ичига олади.
Шу билан бирга, Le Monde газетасига кўра, Бельгия биринчи марта якуний ҳужжат бўйича овоз беришда бетараф қолган.
Россия президенти Владимир Путин Россия энергетика ҳафталиги форумида сўзлаган нутқида, Россия ўз нархларини чеклайдиган мамлакатларга энергия манбаларини етказиб бермаслигини айтганди.
Изоҳ (0)