Самарқанд вилоятининг Ургут туманида мактаб директори 12 ёшли ўқувчини уриши оқибатида унинг қулоқ пардаси йиртилганди. Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси директор лавозимидан озод этилганини маълум қилди.
Бошқарма ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 12 октябрь куни соат тахминан 13:30 ларда Ургут тумани 61-мактабнинг 6-синфда дарс ўтаётган она тили ва адабиёт ўқитувчиси коридорда директорнинг овозини эшитгач, болалар дарсга қулоқ солмасдан пиротехника воситаларини портлатаётганлигидан шикоят қилган.
Директор синфхонага кириб сўраб ўтирмасдан шу синф ўқувчиси Д.Ҳ.ни уриб кетган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, жабрланувчи синфдаги безориликда иштирок этмаган.
Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, ушбу мактаб директори Б.Р. Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан озод этилган.
«Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқитувчиларнинг ўқувчиларга бўлган агрессив муносабатларини қоралайди», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)