Самарқанднинг Жомбой туманида юз берган ЙТҲда ҳайдовчи ва уч кунлик чақалоқ вафот этди.
STV’нинг вилоят ИИБ берган хабарга таяниб ёзишича, воқеа 18 октябрь куни Ширинкент—Ғазира автомобиль йўлининг 10-километрида юз берган. Н.Н. бошқарувидаги Spark йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетиши оқибатида Nexia билан тўқнашган.
Оқибатда Spark ҳайдовчиси ҳамда Nexia’да бўлган, туғруқхонадан олиб келинаётган уч кунлик чақалоқ ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)