Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фуқарога Chevrolet Onix олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик билан пул олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, UzAutoMotors мурожаатига асосан департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида «С.c.» МЧЖ раҳбари М.Ю. ва иш юритувчи С.Б. OLX сайтида UzAutoMotors томонидан ҳали контрактацияси бошланмаган Chevrolet Onix 160,4 миллион сўмдан сотилаётгани ҳақида эълон бериб, харидор Ш.га ушбу автомобилни 2023 йилнинг 31 январь кунига қадар етказиб бериш эвазига 160,5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)