Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашув диққат марказидан мамлакатнинг ЕИ тузилмалари билан кўп қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, иқтисодиёт ва инновация соҳаларида янада кенгайтириш, демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, минтақавий интеграциялашув жараёнларини қўллаб-қувватлаш масалалари ўрин олган.
Изоҳ (0)