Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 17 октябрдан 764/763 сонли Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди Жиззах вилоятидаги Даштобод бекатида тўхтаб ўтишни бошлади. Бу ҳақда «Ўзтемир йўлйўловчи» хабар қилди.
Қайд этилишича, Даштобод бекатида чиптахона ва кутиш зали ташкиллаштирилган.
Ҳаракат жадвали қуйидагича:
- 764-сонли поезд Тошкент 8:25 — Даштобод 9:32-09:34 — Самарқанд 10:38;
- 763-сонли поезд Самарқанд 16:11 — Даштобод 17:14-17:16 — Тошкент 18:25.
Изоҳ (0)