Ижтимоий тармоқларда Давактив агентлиги номидан сохта аккаунт очилгани ва ушбу аккаунтда чоп этилган хабардаги ҳавола орқали бир марталик моддий ёрдам нафақа пуллари олиш мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда Telegram’даги сохта ахборотларга раддия берувчи «AntiFake.uz» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, мазкур хабар ва аккаунт ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди ва фуқаролардан бу каби фейк маълумотларга ишонмаслик сўралади.
«Фуқаролардан бу каби хабарларда келтирилган ҳаволаларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)