2020 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда камҳаракат ҳаёт тарзи туфайли олдини олиш мумкин бўлган юқумли бўлмаган касалликларга чалиниш бўйича 500 миллиондан ортиқ ҳолат юз бериши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг жисмоний фаоллик соҳасидаги вазиятга бағишланган маърузасида айтилади. Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, ушбу касалликларни даволаш учун харажатлар 300 миллиард доллардан ошиб кетади.
«Ушбу юқумли бўлмаган касалликларнинг деярли ярми (47%) гипертония, 43 фоизи эса депрессия оқибатида келиб чиқади. Барча ҳолатларнинг тўртдан уч қисми эса ўртачадан паст ёки юқори бўлган мамлакатларда юз беради. Энг катта иқтисодий харажатлар юқори даражали даромадга эга мамлакатлар зиммасига тушади, уларнинг 70 фоизи жисмоний фаоллик етишмаслиги натижасида келиб чиққан касалликларни даволаш бўйича тиббий-санитария харажатларига тўғри келади», — дея ҳужжатда ушбу вазиятнинг иқтисодий оқибатлари келтириб ўтилади.
Шунингдек, маърузада айтилишича, жисмоний фаолликнинг муҳимлигини COVID-19 пандемияси ҳамда жисмоний тайёргарлиги турлича бўлган беморлар томонидан касалликларнинг ўтказилиши бўйича қиёсий таҳлил ҳам тасдиқлаган.
Изоҳ (0)