• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё кундалиги»да 18 октябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 18 октябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Олий Радага Эрон билан дипломатик алоқаларни узиш ва республикани «терроризм ҳомийси» деб тан олиш ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди

    Украиналик депутат Алексей Гончаренко Олий Радага Эрон билан дипломатик алоқаларни узиш ва республикани «терроризм ҳомийси» деб тан олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини йўналтирганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўз Telegram каналида ёзган.

    Бундан ташқари, у парламентга БМТ, Европарламент, Европа кенгаши Парламент ассамблеяси, НАТО ва бошқа халқаро ташкилотларга, шунингдек, учинчи мамлакатлар ҳукуматларига мурожаат қилиб, Эронни терроризм ҳомийси деб тан олишга ва унга нисбатан янги санкциялар киритишга чақиришни таклиф этди. 17 октябрь куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги Эронни Россияга қурол етказиб беришда айблаганди.

    The Washington Post нашри даъво қилишича, Россия Федерацияси, гўёки, Эрон билан қурол-яроғ етказиб бериш ҳақида янги келишувлар имзолаган, улар доирасида Россия қўшинлари биринчи марта «ер-ер» синфидаги Эрон баллистик ракеталари ва учувчисиз учар қурилмалар партиясини қабул қилиб олади.

    Айни пайтда Эстония парламенти Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат деб эълон қилди. Бу ҳақда Рийгикогу (парламент) сайтида маълум қилинган.

    Украина Олий Радаси Ичкерия суверенитетини тан олди

    Украинада Олий рада Ичкерия суверенитетини тан олди, парламент қарорини 287 нафар халқ депутатлари қўллаб-қувватлади. Ҳужжатда чечен халқига нисбатан амалга оширилган геноцид қораланади ва Чеченистон Ичкерия Республикаси суверенитети тан олинади ҳамда у Россия томонидан БМТ Уставига зид ҳолда қуролли тажовуз натижасида вақтинчалик босиб олинган ҳудуд деб эътироф этилади.

    Шунингдек, Украина парламенти аъзолари БМТ давлатлари ва халқаро ташкилотларни «вақтинчалик босиб олинган Чеченистон Ичкерия Республикаси ҳудудида амалга оширилган халқаро жиноятлар тегишлича ва холисона текширилишини таъминлаб, айбдорларни жавобгарликка тортиш»га чақирди.

    Кремль бутун мамлакат бўйлаб сафарбарлик якунланиши масаласига ойдинлик киритди

    Россия президенти Владимир Путин бутун мамлакат бўйлаб сафарбарликни якунлаш ҳақида ҳозирча қарор қабул қилгани йўқ, дея маълум қилди давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков.

    Журналистнинг Путин Москва ва Подмосковедан ўрнак олган ҳолда бутун мамлакат бўйлаб қисман сафарбарликни тугатишни режалаштиряптими, йўқми мазмунидаги саволига жавобан  шундай деди: «Ҳозирча бундай қарор бўлгани йўқ. Биласизми, Мудофаа вазирлиги томонидан ҳар битта ҳудуд учун сафарбар этилувчилар сони бўйича кўрсаткичлар белгиланган. Ва ҳудудлар сафарбарлик вазифалари бажарилганини маълум қилмоқда.

    Шу тариқа қисман сафарбарлик жараёнининг ўзи бу вазифа амалга оширилган ҳудудларда тўхтатилган. Сафарбарликни якунлаш бўйича президент фармонига келсак, у ҳозирча йўқ». Песковнинг айтишича: «Путиннинг фармонида 300 минг кишини сафарбар қилиш назарда тутилган ва бу рақамлар ошмайди»

    Маск: «SpaceX Украинада Starlink фаолиятини молиялаштириш ҳақида Пентагонга юборган сўровини қайтариб олди»

    SpaceX компанияси АҚШ Мудофаа вазирлигига Украинада Starlink терминаллари фаолиятини молиялаштириш ҳақида киритган сўровини қайтариб олди. Бу ҳақда компания эгаси Илон Маск маълум қилди.

    Оқ уй Starlink Украина учун муҳим эканини тушунишларини билдириб, «Украина томони айтаётган бу эҳтиёжларни яхшироқ таъминлаш» вариантларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.Маск айни вақтда Россия Украинада Starlinkни «ўлдиришга» уринаётганини, чунки бу тармоқ — жанговар ҳаракатлар зонасида ишлашда давом этаётган ягонаси эканини айтди. «Уни ҳимоя қилиш учун SpaceX жуда катта ресурсларни йўналтирди. Ҳатто шундай ҳолатда ҳам Starlink барибир ўлиши мумкин», — деди бизнесмен.

    Аввалроқ Илон Маск Қримнинг Россия учун муҳимлигини таъкидлаб, ядро уруши хавфидан огоҳлантирган эди. «Бировга ёқадими, йўқми, Қрим Россия томонидан мутлақо мамлакатнинг асосий қисми сифатида кўрилади. Қрим жанубий денгиз базаси бўлгани сабабли Россиянинг миллий хавфсизлиги учун ҳам жуда муҳим. Москва нуқтаи назари бўйича Қримнинг бой берилиши Қўшма Штатлар учун Гавайи ва Перл-Ҳарборни йўқотиш билан баробар», — деди у.Америкалик тадбиркор ядро қуроли борасида ҳам ўз фикрини билдирди ва ядро уруши хавфидан огоҳлантирди.

    «Агар Россия ўз армиясини йўқотиб, НАТОдан тўлиқ мағлубиятга учраса, у ядро қуролидан фойдаланади, кейин НАТО ядро қуроли билан жавоб беради ва шу билан цивилизация тугайди», — деб даъво қилди Маск.

    Тошкент ҳавосининг сифатсизлиги ва зарарлилиги бўйича дунёда бугун ҳам 1-ўринда

    Айни пайтда Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кузатилмоқда. Аммо шаҳар ҳавоси ифлос ва сифатсизлиги бўйича 18 октябрь соат 12:33 ҳолатига дунёда 1-ўринда турибди. Бу ҳақда АҚШнинг Ҳаво сифати индекс платформаси рейтинги хабар бермоқда.

    Платформада Тошкент ҳавоси 168 бирлик, яъни инсон соғлиғи учун зарарли даражада қайд этилган. Мутахассислар 151 бирликдан 200 бирликкача бўлган ҳаво сифатини саломатлик учун зарарли деган хулоса берган. Агар бу кўрсаткич 201 дан 300 гача бўлса, жуда зарурли, 300 бирликдан ошганда эса хавфли нуқтага етади. Кеча, 17 октябрь куни соат 22:00 ҳолатига пойтахтда ҳавонинг ифлосланиш даражаси 288 бирликка кўтарилганди.

    18.10.2022, 22:01   Изоҳ (0)   11435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухородаги ёқилғи тарқатиш шохобчасида 550 млн сўмдан ортиқ ёқилғи маҳсулотлари тўловларсиз бериб юборилди

    18.10.2022, 21:36

    Қашқадарё ХТБ ўқувчилар пахта теримига жалб этилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    18.10.2022, 21:15

    Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади

    18.10.2022, 20:58

    ЙҲХХ Тошкентда гувоҳномасиз бошқарилаётган скутер эгалари жаримага тортилаётганига изоҳ берди

    18.10.2022, 20:52

    «Россиядан келган эмигрантлар тартиб-қоидаларимизга амал қилишга ва ўз фикрини ичга ютишга мажбур» — сиёсий таҳлилчи

    18.10.2022, 20:44

    Андижонлик тадбиркор вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

    18.10.2022, 20:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида дам олиш кунлари иссиқ бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:30

    “Манчестер Сити” рекорд даражадаги ҳомийлик шартномаси имзолади

    Спорт | 18 июл, 12:17

    “Эмми-2025” мукофоти номзодлари эълон қилинди

    Кино | 18 июл, 12:15

    Ўзбекистонда тадбиркорларга Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилиш харажатининг бир қисми қоплаб берилади

    Ўзбекистон | 18 июл, 11:59

    “Трамп дунё императори этиб сайланмаган” — Бразилия президенти

    Дунё | 18 июл, 11:45

    Актёр Том Ҳолланд “Ўргимчак одам” фильмининг янги қисми ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилди

    Кино | 18 июл, 11:35

    Исроил Ғазодаги минглаб фуқаролик объектларини бузишга киришди (фото, видео)

    Дунё | 18 июл, 11:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.