Бухоро вилоятининг Когон туманида ёқилғи мойлаш материаллари талон-торож қилингани аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Когон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Б.Н.» МЧЖга қарашли фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчаси моддий жавобгар шахслари томонидан жами 270,3 миллион сўмлик ёқилғи мойлаш материаллари талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу МЧЖ масъул шахслари томонидан «С.С.» ва «Т.И.» МЧЖларга жами 550,7 миллион сўмлик ёқилғи маҳсулотлари асоссиз равишда олдиндан тўловларсиз бериб юборилиб, талон-тарож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)