Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британия парламентининг Консерватив партиядан бўлган аъзолари бош вазир Лиз Трассни шу ҳафта истеъфога юборишга уриниб кўради, Даунинг стритнинг бу умумий сайловларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришлари уларга таъсир қилмаган. Бу ҳақда Daily Mail газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Газета суҳбатдошлари маълумотларига кўра, 100 га яқин парламент депутатлари «1922 йилги қўмита» раиси Грэм Брейдига хат ёзиб, Трассга ишончсизлик вотуми ўтказишни илтимос қилган.

«1922 йилги қўмита» — ҳукуматга кирмай қолган, ҳукуматдан чиққан ёки партияга яқинда келган консерваторлар парламент гуруҳи шундай аталади.

Бундан ташқари, уч нафар консерватор депутат уни омма олдида бош вазир лавозимини тарк этишга чақирган.

Бош вазир лавозимига номзодлардан бири сифатида баъзи депутатлар мудофаа вазири Бен Уоллесни таклиф қилмоқда. Июль ойида Мудофаа вазирлиги раҳбари бош вазир лавозимига номзодини қўйишдан бош тортганди. Буни у бор эътиборини ўзининг вазирлик мажбуриятларига ва мамлакат хавфсизлигини сақлашга қаратиш ҳақидаги қарори билан изоҳлаганди.

Британия парламенти аъзолари Трасснинг истеъфосини хоҳлаётгани ҳақида аввалроқ Politico нашри ҳам ёзганди. Нашр маълумотларига кўра, тори депутатлари консерваторлар партиясининг бош вазир лавозимига киришганидан кейинги биринчи йилда унга нисбатан ишонч вотуми бўйича овоз беришни бошлаш имконини бермайдиган қоидаларини ўзгартиришни муҳокама қилмоқда.

Трасснинг истеъфоси масаласи у ғазначилик канцлери Квази Квартенгни ишдан бўшатганидан кейин муҳокама қилина бошлади, у эса молия вазири сифатида парламентда кенг кўламда солиқларни камайтиришни кўзда тутувчи, Британия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш режасини тақдим этганди.

Бош вазир ўз қарорини «миллий манфаатлар» билан изоҳлади ва ўз ҳукуматининг умумий йўналишини ўзгартирмасликка ваъда берди, бироқ бизнес учун фойдадан олинадиган солиқни пасайтиришни бекор қилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)