Тўққиз мингга яқин Россия ҳарбийлари қўшма қўшинлар гуруҳини жойлаштириш доирасида Беларусга етиб келади, деб хабар берди «Интерфакс».
«Бирлашган қўшинлар таркибига кирувчи россиялик ҳарбийлар билан биринчи эшелонлар Беларусга кела бошлади. Қайта жойлаштириш бир неча кун давом этади. Умумий сони 9 минг кишидан сал камроқ бўлади», — Бу ҳақда халқаро ҳарбий ҳамкорлик департаменти бошлиғи, вазир ёрдамчиси Валерий Ревенко якшанба куни Twitter’ида маълум қилди.
Батафсилроқ маълумот, Ревенконинг сўзларига кўра, 17 октябрь, душанба куни бириккан ҳарбий қўшинлар учун ўтказиладиган брифингда тақдим этилади.
10 октябрь куни Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан «Иттифоқ давлатининг ғарбий чегараларида вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан» қўшма минтақавий қўшинлар гуруҳини жойлаштириш бўйича келишиб олганини маълум қилган эди.
Бир кун аввал Россия—Беларусь минтақавий гуруҳи таркибига кирувчи Беларусга россиялик ҳарбийлар билан биринчи эшелон етиб келгани хабар қилинган эди. Унинг асосини Беларусь ҳарбийлари ташкил қилади.
Изоҳ (0)