• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия мудофаа вазирини танқид қилган журналистнинг портлатилиши, «қашшоқликнинг дўсти» Тереза она ва Бетховеннинг ўлимидан кейин якунланган симфонияси. Кун хронологиясида 17 октябрь

    17 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан дунёдаги энг машҳур роҳиба — Тереза онанинг тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилиши, таҳририятда портлатилган россиялик журналист ва Бетховеннинг ўлимидан кейин якунланган 10-симфониясига оид фактлар ўрин олган.

    «Қашшоқликнинг дўсти»: умрини бева-бечораларга ёрдам беришга сарфлаган Тереза она

    1979 йилнинг 17 октябрь куни дунёдаги энг машҳур роҳиба аёл — Тереза она тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилганди. У 1910 йилга қадар Усмонлилар империяси таркибида бўлган ҳозирда Македонияга қарашли Скопе шаҳрида Агнес Гонжа Бояжиу косовалик албанлар оиласида кенжа қиз бўлган ва болалигидан динга қизиқиб келган. Бунга асосий вақтини ибодат ва кам таъминланганларга ёрдам кўрсатишга бағишлайдиган онаси сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Тереза она, 1966 йил

    Тереза она, 1966 йил
    Фото: AP Photo

    Бўлажак Тереза она қийинчиликка дуч келган инсонларга ёрдам беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган — 18 ёшида у Ирландияга кўчиб ўтиб, «Лоретонинг ирланд ҳамширалари» католик черковига кирган ва тез орада Ҳиндистоннинг Калкуттасига йўл олиб, 20 йил давомида аёллар мактабида дарс берган. У 1937 йилда роҳиба сифатида танилган — ўшандан бери ҳозирги Шимолий Македонияда туғилган аёл Тереза она номини кўтариб келади.

    1946 йили Калкуттадан Даржилингга поездда кетаётган Тереза она «Опа-сингил миссионерлар муҳаббати» ташкилотини асос солиш фикрига келади ва буни амалга ошириб, 1997 йилнинг мартига қадар ташкилотни бошқаради. Алоҳида ташкилот (орден) яратиш бўйича Ватикандан рухсат 1950 йилда олинган, 1964 йилда Рим папаси Павел VI билан учрашувдан кейин эса орденнинг бутун дунё бўйлаб бўлинмалари очилишни бошлайди.

    Қўлида етим чақалоқни ушлаб турган Тереза она

    Қўлида етим чақалоқни ушлаб турган Тереза она
    Фото: Global Look Press

    Тереза она миссионерлик мақсадлари билан бутун дунё бўйлаб кўплаб саёҳатларни амалга оширган. У Калкуттадаги беморларнинг яраларини ювган, Ливандаги фаластинлик қочоқлар лагерларига ташриф буюрган, Эфиопияга қурғоқчилик вақтида, Гватемалага зилзиладан кейин борган. 1986 йилда у биринчи марта СССРга, Чернобил авариясидан кейин келган ва 1988 йилда яна Совет Иттифоқига ташриф буюрган.

    Тереза онанинг фаолияти бир неча бор танқидларга учраган — у беморлар учун бошпаналар малакали тиббий ёрдамларни кўрсатмаётгани, муҳтожларни қўллаб-қувватлаш фондига келиб тушаётган маблағлар бошқа мақсадларга сарфланаётгани бўйича айбланган. Масалан, инглиз журналисти Кристофер Хитченс «Тереза она қашшоқларнинг эмас, қашшоқликнинг дўсти эди», деганди. Тереза она 1997 йилнинг 5 сентябрь куни Калкуттада вафот этган.

    Тереза она ва қиролича Елизаветта II, 1983 йил 24 ноябрь

    Тереза она ва қиролича Елизаветта II, 1983 йил 24 ноябрь
    Фото: AP Photo

    Тереза она Бхолапс фалокатида жабрланганлар қўлини сиқмоқда, 1984 йил

    Тереза она Бхолапс фалокатида жабрланганлар қўлини сиқмоқда, 1984 йил
    Фото: AP Photo

    АҚШ президенти Роналд Рейген 1985 йилда Тереза онани «Озодлик» медали билан тақдирлаган

    АҚШ президенти Роналд Рейген 1985 йилда Тереза онани «Озодлик» медали билан тақдирлаган
    Фото: Global Look Press

    Тереза она Германиянинг Бонн шаҳрида, 1986 йил

    Тереза она Германиянинг Бонн шаҳрида, 1986 йил
    Фото: Global Look Press

    Арманистондаги зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун Ереванга келган Тереза она, 1988 йил

    Арманистондаги зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун Ереванга келган Тереза она, 1988 йил
    Фото: «РИА Новости»

     

     

     

     

     

     

     

     

    Таҳририятда ўлдирилган журналист

    1994 йилнинг 17 октябрь куни «Московский комсомолец» газетаси таҳририятида содир бўлган портлаш оқибатида журналист Дмитрий Холодов ҳалок бўлганди.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Дмитрий Холодов 1967 йилнинг 21 июль куни Москва вилоятида туғилган. Унинг ота-онаси Зоя Александровна ва Юрий Викторович — Марказий илмий-тадқиқот институтида муҳандислари бўлиб ишлаган. Холодов мактабдан кейин денгиз пиёдалари сафида хизмат қилган. Москва физика муҳандислик институтини тамомлаган, илмий-тадқиқот институтида ишлаган. Кейинчалик маҳаллий радио ва газета мухбири бўлиб ишлаган.

    1992 йилнинг августида у «Мосвковский комсомолец» газетаси мухбирига айланган. Холодов замонавий Россия армияси ҳақида ёзган, кўплаб «қайноқ нуқталар»да — Абхазия, Чеченистон, Озарбайжон, Тожикистон—Афғонистон чегарасида бўлган. Ҳарбийлар ўртасида мансаб ваколатларининг суиистеъмол қилиниши мавзусини кўтарган.

    1993-1994 йилларда Холодов ўша вақтдаги Россия мудофаа вазири Павел Грачевнинг кирдикорларини фош этувчи бир нечта мақолаларни чоп этган. Журналист вазирни Ғарбий қўшинлар гуруҳидаги коррупцион можарога алоқадорликда айблаган. Грачев бир неча бор ўз қўл остидагиларини унинг нуқтаи назари бўйича ҳақорат қилаётган нашр муаллифларига таъсир ўтказа олмаганликлари учун қоралаган. ОАВ маълумотларига кўра, Грачев айниқса, Холодовни жуда ёмонлаган.

    Грачевнинг кўрсатмасига биноан Холодовни мудофаа вазири иштирокидаги матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа расмий тадбирларга киритмай қўйишган. Владимир Познернинг кўрсатувида чиқиш қилган вақтида у Холодовни «ички душман» деб атаганди. Тергов маълумотларига кўра, 1993 йилнинг декабрида Грачев Россия Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-денгиз қўшинлари штаби разведка бўлими бошлиғи Павел Поповскихга армия ва мудофаа вазири ҳақида салбий мақолалар чоп этилишини тўхтатиш вазифасини қўйган. Хусусан, матбуотга ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни топширишни ташкиллаштириш таклиф қилинган, бу орқали журналистларни текширилмаган ва ёлғон маълумотларни чоп этиш баҳонасида қўлга тушириш нияти бўлган.

    Павел Грачев

    Павел Грачев
    Фото: «Коммерсантъ»

    «Московский комсомолец» маълумотларига кўра, Грачев бир неча бор собиқ Ҳаво-десант қўшинлари собиқ қўмондони Евгений Подколзинга қўнғироқ қилиб, Холодов ва газетани «тинчитиш»нита талаб қилган. Собиқ вазир шундай буйруқ берганини рад этмаган, аммо бунда жисмоний тазйиқни назарда тутмаганини ва Поповских бундай буйруқ олмагани таъкидлаган.

    Россия Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 1994 йилнинг баҳорида Подколзин Грачев билан навбатдаги учрашувдан кейин Поповскихга мудофаа вазири Ҳаво-десант кучлари разведка бўлими бошлиғининг сустлигидан норозилигини айтади ва Холодовга нисбатан энг қаттиқ чоралар кўришни талаб қилган. Грачев агарда иш муваффақиятсиз кетса, Поповских бошқарган 45-полкни тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган.

    Тергов материалларида қайд этилишича, 1994 йилнинг август сентябрь ойларида Поповских Ҳарбий-десант қўшинлари қўмондони ўринбосари Зуев билан учрашувда Грачевнинг талабларини яна бир бор эшитган. Вазир журналистнинг «оғизини ёпиш» ва «оёғини сидириш»ни талаб қилган.

    1994 йилнинг 17 октябрь куни Холодов ўлдирилган. «Московский комсомолец» таҳририятидаги хонасида у портловчи қурилма ўрнатилган дипломатни очиб юборган. Тергов версиясида келтирилишича, жиноятни Поповских Грачевга ёқиш учун ташкиллаштирилган. Қолган судланувчилар: Ҳаво-десант қўшинлари махсус отряди бошлиғи Владимир Морозов, унинг ўринбосарлари Александр Сорока ва Константин Мирзаянс, тадбиркор Константин Барковский ва «Росс» хусусий қўриқлаш хизмати директори ўринбосари Александр Капунсов — жиноий шериклар деб топилган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Гумонланувчиларнинг барчаси Москва ҳарбий округ суди томонидан 2002 йилнинг 26 июнида оқланган. 2003 йилнинг 27 майида Россия Олий суди ҳарбий коллегияси Бош прокуратуранинг протестига кўра, оқлов ҳукмини бекор қилган ва ишни қайта кўриб чиқишга жўнатган. 2004 йил 10 июнь куни айбланувчиларнинг барчалари яна оқланган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Бош прокуратура ва ўлдирилган журналистнинг ота-оналари кассацион шикоятни киритган. Аммо 2005 йилда Москва округи ҳарбий судининг ҳукмлари ҳақиқийлиги Россия Олий суди ҳарбий коллегияси томонидан тасдиқланган.

    Бетховеннинг ўлимидан салкам 200 йил ўтиб яратилган 10-симфонияси

    1988 йилнинг 17 октябрида Лондонда Бетховеннинг охирига етмаган 10-симфонияси ижро этилганди. У инглиз тадқиқотчиси Барри Купер томонидан Берлинда топилган қўлёзмалар асосида тикланган.

    1827 йил Людвиг ван Бетховен умрининг охирги йили эди. У кўпчилик томонидан ижодининг чўққиси дея эътироф этилган ўзининг Тўққизинчи симфониясини якунлаганига уч йил тўлган. Композитор 10-симфониясини ёзишга киришган, бироқ соғлиғи ёмонлашгани боис бошлаган ишида жиддий олдинга силжий олмайди: у қолдирган бар нарса — бу бир нечта мусиқий хомаки лойиҳалар.

    Фото: Тҳрее Lions / Stringer

    Шундан буён Бетховеннинг мухлислари ва мусиқашунослар унинг симфонияси қандай бўлган бўлиши мумкин эди дея бош қотириб келади. Унинг хомаки чизгилари худди амалга ошириб бўлмас ноодатий иқтидор намуналари кабидир. 2021 йилда кўплаб мусиқа тарихчилари, мусиқашунослар, композитор ва дастурчилар ёрдамида Бетховен орзуси амалга ошган. Бир гуруҳ олимлар аъзо бўлган Playформ АИ стартапи лойиҳада сунъий интеллект ишига жавоб берган бўлиб, улар машинани Бетховен меросига ва ижодий жараёнга ўргатган.

    Бундан олдинги уринишлар

    1817 йилда Лондон қироллик филармонияси ҳамжамияти Бетховенга ўзининг Тўққизинчи ва Ўнинчи симфонияларини ёзишни топширган. Оркестр учун ёзилган симфониялар асосан тўрт қисмдан иборат бўлади: биринчиси тезкор темпда, иккинчиси — секинроқ, учинчиси — ўрта ёки тез, охиргиси эса — тезкор бўлади.

    Бетховен ўзининг 9-симфониясини 1824 йилда тугатган бўлиб, у «Бахтга қасида» билан якунланган. Бетховен 10-симфония ҳақида ўзидан кейин бир нечта мусиқий нота ва ғоялар туширилган қўлёзмалардан бошқа ҳеч нарса қолдирмаган.

    Бетховеннинг қўлёзмаси

    Бетховеннинг қўлёзмаси
    Фото: Big Тҳинк

    Ўтган вақт давомида Бетховеннинг 10-симфониясини қайта тиклаш бўйича бир нечта уринишлар амалга оширилган. Уларнинг энг машҳур — мусиқашунос Барри Куперники бўлиб, у 1988 йилда биринчи ва иккинчи қисмни якунлаганди. Мутахассис 250 та мусиқий такт эскизларини бирлаштириб, Бетховенга мос биринчи қисмни яратган. Бироқ Бетховен қўлёзмаларининг камлиги симфониячиларга биринчи қисмдан ортиқ ишни бажариш имконини бермаган.

    Жамоанинг тузилиши

    2019 йил бошларида мусиқий технологияларни тарғиб қилиш билан шуғулланадиган Караян институти директори доктор Маттиас Редер Бетховеннинг 10-симфониясини якунлаш бўйича жамоа тузишга қарор қилган. Буни амалга ошириш учун сунъий интеллект олдин ҳеч амалга оширмаган ишни амалга ошириши керак эди.

    Шундан сўнг, Редер жамоани шакллантиришга киришган бўлиб, унинг таркибидан Интел учун мусиқий жингл ёзган австриялик композитор Валтер Версова ўрин олган. У Бетховен қолдирган мерос билан сунъий интеллект яратадиган мусиқани бирлаштирувчи композицияни ёзиш топширилган. Рақамли мусиқа бўйича эксперт Марк Готем эса Бетховен қўлёзмаларини таҳлил қилиб, барча ижод намуналарини ўрганишни бошлаган. Бу сунъий интеллект уларни ўрганиб, таҳлил қилиши учун керак эди.

    Фото: Тҳрее Lions / Stringer

    Жамоадан, шунингдек, Гарвадр университети мусиқашуноси ва моҳир пианиночи Роберт Левин ҳам ўрин олган. Бундан олдин Левин XVIII асрга оид Моцарт ва Иоганн Себастьян Бахнинг охирига етмаган ишларини якунлашга муваффақ бўлганди.

    2019 йилнинг июнида жамоа Гарвард кутубхонасида икки кунлик мусиқий семинарга тўпланган. Унда Бетховен қўлёзмаларини якунланган мусиқий асарга айлантириш ва сунъий интеллект уни композитор хоҳлагандек симфонияга келтиришни муҳокама қилган. Хонадаги мусиқий экспертлар сунъий интеллект олдин қандай мусиқа ёзгани ҳақида маълумотга эга бўлишни сабрсизлик билан кутган.

    Лойиҳа давомида инсон ва машина ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб борган. Версова, Готем, Левин ва Редер қўлёзмаларини таҳлил қилиб, муаллиф 10-симфонияни қандай кўришни истаганини тушунишга уринган. Якунланган симфонияларидан шаблон сифатида фойдаланиб, улар мураккаб бошқотирмани ечмоқчи бўлган.

    Сунъий интеллект мусиқий линияни топишга ва уларни уйғунлаштиришга ўрганган. Шунингдек, у иккита алоҳида мусиқани бирлаштиришни уддалаган. Охир-оқибат тўлиқ композиция пайдо бўлган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Техасда аёлларни ёмон кўргани учун қирғин уюштирган эркак, Хитойнинг биринчи атом бомбаси ва Чили диктатори Пиночетнинг ҳибсга олиниши. Кун хронологиясида 16 октябрь

    17.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   60506
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дронлардан кейин Эрон Россияга баллистик ракеталар ҳам етказиб бермоқчи — WP

    17.10.2022, 08:20

    Исроил Украинанинг иттифоқчисига айланишини маълум қилди

    16.10.2022, 22:38

    9 мингга яқин россиялик ҳарбийлар Беларусга келади — Беларусь Мудофаа вазирлиги

    16.10.2022, 22:13

    Bloomberg: Хитой раҳбари Россия ва Ғарб билан муносабатларга нуқта қўйди

    16.10.2022, 21:46

    Тайван суверенитет борасида муросага келмаслигини билдирди

    16.10.2022, 21:05

    Кучли бўрон Крит оролидаги бир нечта машинани денгизга олиб кетди (видео)

    16.10.2022, 20:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.