Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Билл ва Мелинда Гейтснинг фонди Афғонистонда полиомиелитга қарши курашиш учун «Толибон» муваққат ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқда. Улар билан бирга ишлаётгани ҳақида америкалик бизнесмен The Daily Telegraph нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Topwar.ru»

Фото: «Topwar.ru»

Гейтс айтишича, унинг фонди шериклари Қатарда «Толибон» билан учрашув ўтказган. Тадбиркор бошқа тафсилотларни ошкор қилиб ўтирмади, бироқ толибларга нисбатан АҚШ томонидан киритилган санкциялар туфайли бу иш жуда қийин бўлаётганини айтди. Шунингдек, Гейтс толиблар билан шахсан учрашишга тайёрлиги юзасиган берилган саволга аниқ жавоб қайтармади.

«Очиғини айтсам, бу мавзу махфий хусусиятга эгами, йўқми — билмайман. Полиомиелит бўйича кампанияга ёрдам бериш учун кўп нарса қилган бўлардим. Бу фонднинг бирламчи вазифаси», — деди бизнесмен.

У дунёда полиомиелитга қарши курашга яна 1,2 миллиард доллар йўналтиришини маълум қилди. 2007 йилдан буён Билл Ва Мелинда Гейтс фонди бу мақсадга беш миллиард доллар сарфлаган.

Афғонистонда полиомиелит билан боғлиқ вазият кескин бўлиб, бунга сабаб мамлакатда шифокорлар ва дори-дармонлар етишмаслигидир. АҚШ касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари маълумотларига кўра, уч миллион нафар афғон болаларида полиомиелитга қарши вакцина олиш имконияти йўқ.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда