Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликларда гумонланган яна 38 нафар фуқаро ўз оиласига қайтарилди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, гумонланувчилар Жўқорғи Кенгес раисининг илтимоси ва депутатлар кафиллигида инсонийлик тамойили асосида озод қилинган.
Намойишларда қатнашганликда гумонланиб, олиб кетилган шахсларнинг ўз қилмишидан пушаймон эканлиги, оила аъзоларининг мурожаатлари, уларнинг оилада ёлғиз боқувчи эканлиги, вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олинган.
Кун давомида дастлаб 22 киши сўнгра, Қораўзак, Чимбой, Кегейли, Хўжайли, Шуманай, Қонликўл ва Нукус туманларида яшовчи 16 нафар фуқаро оиласи бағрига қайтган.
Аввалроқ Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашганликда гумонланган 34 нафар фуқаро жамоатчилик кафиллиги орқали оилалари бағрига қайтарилган эди.
Изоҳ (0)