Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё–Россия» саммитида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
«Марказий Осиё–Россия» форматидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Давлат раҳбари минтақавий шерикликни кучайтириш мақсадида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги алоқаларни янада юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.
Изоҳ (0)