Ўзбекистон Украина тиббиёт олийгоҳларида таҳсил олаётган 200 нафар ҳиндистонлик талабани ўқишга қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳадов Нью-Деҳлида Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси каби Ўзбекистон давлат тиббиёт олийгоҳлари томонидан ўтказилган суҳбатдан муваффақиятли ўтган ҳиндистонлик талабаларга ўқишга қабул қилингани ҳақида дастлабки хабарномани тақдим этди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳиндистонлик талабаларга тиббиёт бакалаври ва доктори дипломи олиш имконияти билан иккита тиббиёт дастури бўйича ўқишни таклиф қилди.
Ўзбекистондан ташқари жорий йилда Қозоғистон ҳам Украинада тиббиёт йўналишида ўқиган талабаларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Изоҳ (0)