Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг кейинги ҳаракатларини тахмин қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия бунда Украинани айблаш учун ўзининг газ транспорти инфратузилмаларидан бирини портлатиши ва кейин Украина газ инфратузилмаларига зарба бериб, у орқали Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Улар «Шимолий оқим-1»ни портлатиб юборди. Ва улар яна ниманидир портлатади. Сўнг айбни бизга ағдариб, Украинанинг газ ташиш тизимига зарба беради. Кейин «биз шунчаки жавоб қайтардик» деган баҳонани эшитамиз улардан. Сўнгра эса Путин Европага шундай дейди: «Мана, ‘Шимолий оқим-2’ни зудлик билан ишга туширишдан бошқа газ етказиб беришнинг иложи йўқ. Санкцияларни бекор қилишингиз керак, акс ҳолда Украина туфайли Европа газсиз қолади». Кейинги қадам шундай бўлади.Владимир Зеленский, Украина президенти
Аввалроқ Зеленский Ғарбни Россиянинг нефть-газ борасидаги даромадлардан маҳрум қилишга чақиргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)