Сентябрь ойида Европага хом нефть етказиб бериш кунига 8,46 миллион баррелдан ошди. Бу 2020 йил январидан бери энг юқори кўрсаткичдир, дея хабар бермоқда Bloomberg.
Россия ҳамон Европага энг йирик нефть етказиб берувчи бўлиб қолмоқда, бироқ унинг етказиб беришдаги улуши 21 фоизга тушиб кетди. Бир йил аввал эса у ўртача 34 фоизни ташкил қиларди.
Маълумотларга кўра, Европа сентябрь ойида кунига тахминан 1,78 миллион баррель Россия нефтини импорт қилди.
Августга нисбатан ўсиш 5,3 фоизни ташкил этди. Африка ўтган ой етказиб беришнинг 37 фоизини ташкил этди.
Ливиядан импорт 2022 йилда энг юқори чўққига чиқди. Яқин Шарқдан жўнатилган юклар 2019 йил май ойидан бери энг юқори, АҚШдан эса январь ойидан бери энг паст кўрсаткичда бўлди.
Октябр ойи бошида Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг саккизинчи пакетини тасдиқлаган эди.
Бу, хусусан, Россия нефти нархининг юқори чегарасини жорий қилишни ўз ичига олади. Хом ашёнинг максимал нархи қанча бўлади, очиқланмаган.
Аввалроқ ОПЕК+ давлатлари кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини 2 миллион баррелга қисқартириши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)