• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзМУда йўқолган 2,6 млрд сўмлик нодир қўлёзмалар иши бўйича суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон Миллий университетининг Нодир қўлёзмалар музейида сақланаётган бир қатор китоблар йўқолгани юзасидан жиноят иши қўзғатилганди. 10 октябрь куни ушбу жиноят иши бўйича қамоққа олинган ахборот ресурс маркази директорига  нисбатан суд иши кўриб чиқилди.

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обираҳматов

    «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, прокуратура текширувлардан сўнг умумий баҳоси 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 57 дона тарихий қўлёзма, 12 та тошбосма ва 9 та тарихий ҳужжатлари талон-торож қилингани ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаган.

    Ахборот-ресурс маркази директори вазифасини вақтинча бажараётган Азиз Рамазонов ким айбдор бўлса ҳам 2,6 миллиард сўмни ундириб бериш кераклигини айтган.

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида кўриб чиқилган суд иши 2 соатдан ортиқ давом этган. Судья давлат айбловчиси ва уч нафар адвокатларнинг фикрларини тинглаган. Шундан сўнг ҳукмни эълон қилган. Судланувчи Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, унга узил кесил 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Судланувчи аёл тергов давомида унга қўйилган айб исботланмаганини ва асоссиз эканини билдирган.

    «Ҳамма кўрсатмаларни, гувоҳларни эшитдингиз. Мен айбдор эмасман. Ҳаққоний ишладим. Китобларни мен ўғирламаганман, бирорта исбот йўқ. Мени сотди деб ким айтди? Кимга сотибман? Кимга таклиф қилдим? Мен 40 йил давомида ҳалол ишладим. Кутубхонадаги бирорта китобни ташқарига олиб чиқмаганман. Ҳеч кимга ҳеч нарса сотмаганман», — деган у.

    Судланувчининг қизи ва адвокати ҳам суд ҳукмидан норози бўлиб, аппеляция шикояти ёзишини айтган.

    Ўзи нима гап?

    Ўзбекистон Миллий университетида 2018 йилда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу жараёнда университетнинг қўлёзмалар сақланувчи тарих музейидаги нодир китоблар вақтинча бошқа жойга кўчирилган (маълумотларга кўра, музейда 1465 номдаги ўзбек, форс, туркий, араб ва тожик тилларида арабча имлода ёзилган қўлёзма китоблар, хат ва ҳужжатлар сақланган).

    Таъмирлаш тугагач, музей қайта (ҳали ҳам) очилмаган. «Kun.uz» маълумотига кўра, бунга сабаб — «у ердаги қимматбаҳо ва ўта нодир ҳисобланган 100 дан ортиқ китоб сотиб юборилган бўлиши мумкин»лиги — таъмирлашдан кейинги хатловда айнан шунча қадимий қўлёзма чиқмаган.

    2022 йилнинг февралида университет мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, хусусан Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 207-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди.

    «Севимли» телеканалида намойиш этилган информацион дастурда жиноят ишининг бошқа аъзолари ҳақида маълумот берилмаган.

    12.10.2022, 13:19   Изоҳ (0)   14812
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентга кўчиб келувчилар сони камайди

    12.10.2022, 12:09

    Фарзандини йўқотган эр-хотин муаммоси Бош прокуратура назоратига олинди

    12.10.2022, 11:34

    Истанбулдаги уйларнинг бирида содир бўлган портлашда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    12.10.2022, 10:56

    Ўзбекистонда 13 октябрь куни ҳарорат 29 даражагача кўтарилади

    12.10.2022, 10:13

    Бухорода икки шахс ерни ноқонуний сотаётганида қўлга тушди

    12.10.2022, 09:57

    Бухорода Ҳиндистон билан ҳамкорликда IT мутахассислари тайёрлайдиган халқаро университет очилади

    12.10.2022, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35

    Reuters фотожурналисти агентликни “Исроил тарғиботи”да айблаб, ишдан бўшади

    Дунё | 26 август, 20:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.