• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Иккаламиз ҳам ўз мамлакатимизнинг қўшиқчиларимиз». Земфира Тель-Авивда Пугачёва билан кўришди

    Қўшиқчи Земфира 11 октябрь куни Тель-Авивдаги концертида Алла Пугачёва билан кўришганини маълум қилди. Бу ҳақда у Instagram орқали гапириб берди ва Пугачёва билан бирга тушган суратини жойлади.

    Фото: Instagram / @zemfiralive

    Фото: Instagram / @zemfiralive

    «Алла Борисовна концертга келди, мусиқачиларни мақтади, менга саҳнада ёш боладай кўринишимни айтди. Мен эса бунга жавобан айтмоқчиманки — сиз зўрсиз. Буюклигингизга шубҳа йўқ. Мусиқани қандай ҳис қилишимиз муҳим эмас, иккаламиз ҳам ўз мамлакатимиз хонандаларимиз», — деб ёзди у.

    9 октябрь куни Земфира Бордерлине альбоми билан Европа бўйлаб концерт турини бошлади. Лимасолда бўлиб ўтган илк концертида у Украинадаги уруш ҳақида биринчи марта очиқ гапирди. «Ҳар куни уруш тугасин, мамлакатим бу урушни тўхтацин, деб дуо қиламан», — деди.

    24 февраль — Россия Украинага бостириб кирган куни Земфира беш йил ичида биринчи яккахон концерти билан Москвада чиқиш қилган эди. Унда тўғридан-тўғри урушга қарши баёнотлар янграмаган, лекин ўша куни ижрочининг сайтида ва ижтимоий тармоқларида «Урушга йўқ» ёзуви пайдо бўлган. Хонанда 26 февраль куни Москвада навбатдаги концерт дастурини тақдим этди. Шундан сўнг, Земфира Россияни тарк этиб, Парижга кўчиб ўтгани маълум бўлди.

    Март ойида Земфира «Ўқ узманг» қўшиғига Украинадаги жанговар ҳаракатлар акс этган клип эълон қилди, май ойида у урушга ишора қилувчи янги «Гўшт» қўшиғини тақдим этди. Европа гастроли бошланишидан олдин «Лукадан Земфира» мини-альбоми чиқарилди, унинг матнларида урушга ишоралар бор.

    Алла Пугачёва Россияни тарк этди

    Алла Пугачёва 29 сентябрь куни кенжа фарзандлари билан бирга хусусий самолётда Россияни тарк этганди.

    Кейинроқ у Исроил паспортини олгани, Россиядаги қасрини эса сотувга қўйгани хабар берилди. Шунингдек, унинг қўшиқлари радиотўлқинлардан олиб ташланди.

    20 сентябрь куни куни хонанданинг устидан шикоят тушганди. Бунга сабаб эса Пугачёва Россия Адлия вазирлигидан эри Максим Галкин ва ўзини «хорижий агент» деб эълон қилишни сўраган. У ўз Instagram’ида эрини «Россиянинг ҳақиқий ватанпарвари» деб атаб, «тинч ҳаёт, сўз эркинлиги» ва «йигитларнинг хаёлий мақсадлар йўлидаги ўлимига чек қўйилишини» тилаган эди.

    Россия Украинага бостириб киргач, бир қатор санъаткорлар урушга қарши чиқди, уларнинг айримлари Россияни тарк этди. Уруш ва Путинни  танқид қилган артистлар деярли дарҳол концертлари бекор қилиниши ҳолатига дуч келди. Уларнинг бир қатори эса «хорижий агентлар» рўйхатига киритилди.

    Максим Галкин санъаткорлар орасида биринчилардан бўлиб Украинадаги вазият бўйича ўз фикрларини билдирган. У телевидениеда «махсус операция» тўғрисида янгиликлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетганини айтган. Бундан ташқари, Россия телеканалларидаги цензура ҳамда президент Владимир Путин сиёсатини танқид қилган. Бундан ғазабга келган айрим одамлар уни ватан хоинига чиқарган ва Галкиннинг Архангелск шаҳрида ўтиши режалаштирилаётган концерти бекор қилинган.

    Охир-оқибат Алла Пугачёва ҳамда Максим Галкин эгизак фарзандларини олиб, Исроилга жўнаб кетганди. Август охирида эса Пугачёванинг ўзи фарзандлари билан Россияга қайтиб келди.

    Сентябрь бошида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков биринчи марта Путинни ва Украинадаги урушни танқид қилувчи санъаткорларга муносабат билдириб, Пугачёвага президент «жуда яхши» муносабатда эканини айтганди. «Улар бир-бирини билади, улар таниш, бир неча марта учрашишган», — деди Песков.

    12.10.2022, 11:40   Изоҳ (0)   14910
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қрим кўпригидаги портлашдан сўнг Керчда террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди

    12.10.2022, 11:25

    Украина Германиядан биринчи IRIS-T ракета мажмуасини қабул қилди — бу энг замонавий немис мудофаа тизимидир

    12.10.2022, 11:17

    Оқ уй: Украинани тиклаш Россия ҳисобидан амалга оширилиши керак

    12.10.2022, 11:11

    Венесуэладаги тошқин қурбонлари сони 43 кишига етди

    12.10.2022, 10:40

    Путин ва Эрдўғон Қозоғистонда учрашиб, Украина масаласини муҳокама қилади

    12.10.2022, 10:22

    Байден Путин билан учрашишдан маъно йўқлигини айтди

    12.10.2022, 10:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.