Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида мактаблардаги 1—4-синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилиши ҳақида хабар берилганди. Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, ҳудудда синов тариқасидаги ушбу амалиёт бошланган.
Қайд этилишича, 11 октябрдан бошлаб Тахиатош, Хўжайли, Қонликўл, Амударё туманлари ва Нукус шаҳридаги жами 98 та умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчилари учун тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ишлари бошланган.
Мавзуга доир:
- Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди
- Ўзбекистондаги барча мактабларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш йўлга қўйилиши мумкин
- «Уйига олиб кетишса ҳам майли». Шавкат Мирзиёев мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилиши ҳақида гапирди
Изоҳ (0)